БИЛИМЛАР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ХОРИЖ МОДЕЛЛАРИ

Authors

  • Навруз-Зода Бахтиёр Негматович
  • Адизов Бахтиёр Исматович

Keywords:

Билимлар иқтисодиёти, рақобатбардошлик, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш моделлари, “университет” концепцияси, “Тадбиркорлик университетлари”, фандрейзинг, эндаумент, ARWU, QS ва THE рейтинг тизимлари

Abstract

Ушбу мақолада олий таълим тизими юқори салоҳиятга эга бўлган ривожланган мамлакатлар тажрибаси ўрганилган. Бу мамлакатларнинг барқарор ўсиб бораётган иқтисодий ўсиш даражаси тайёрланаётган мутахассисларнинг сифати ва рақобатбардошлиги билан боғлиқлиги нуқтаи-назари илгари сурилган. Мақолада олий таълим муассасаларининг ривожланишида ўзининг катта таъсирини кўрсатаётган университетлар тизимининг ривожланиш эволюцияси, олий таълим муассасаларининг инсоният тараққиётининг ўтган даврларидаги ривожланиши давомидаги ўзгариш қонуниятларини ўрганган ҳолда олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш моделлари тавсифлаб берилган. “Тадбиркорлик университети” модели, уни жорий этиш ва ривожлантиришнинг аҳамияти, мақсадлари, ушбу моделнинг бошқа моделлардан фарқланувчи асосий хусусиятлари ва муҳим жиҳатлари таҳлил қилинган. Шунингдек, жаҳоннинг айрим ривожланган мамлакатларида (АҚШ, Исроил, Европа иттифоқи (Испания) ва Россия Федерацияси) олий таълим муассасалари ҳамда битирувчилари рақобатбардошлигини ошириш ва уни баҳолашга оид жиҳатлари келтирилган

Published

2023-07-03

Issue

Section

Статьи