ЎЗБЕК ХАЛҚ ҚЎШИҚЛАРИДА ТАБИАТНИ РАМЗИЙ ОБРАЗЛАР ВОСИТАСИДА БАДИИЙ ИДРОК ЭТИШ
Abstract
Мақолада ўзбек халқ қўшиқларида юртимиз табиатининг миллий поэтик қомуси ёки бадиий табиатномаси ҳақида фикрлар билдирилган. Уларда табиатни рамзий образлар воситасида бадиий идрок этишнинг ранг-баранг усуллари қўлланилган. Ўзбек халқ лирик қўшиқларида турли кўринишдаги табиат манзаралари қиёсий манба сифатида учрайди. Булардан энг кенг тарқалгани сувликлар, текисликлар, тоғликлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар каби умумлашма образлардан иборат. Табиатдан олинган туйғулар қўшиқ мисраларига кўчирилган. Қўшиқларда табиат манзаралари шунчаки тасвирламайди, балки у орқали қўшиқ қаҳрамонининг ички кечинмалари, руҳиятида кечаётган ўзгаришлар, эҳтирослар, ишқий туғёнлар юзага чиқарилади. Халқ қўшиқларида поэтик пейзажнинг асосий бадиий вазифаси аждодларимизнинг фалсафий-эстетик қарашлари ва мулоҳазаларини баён қилиш, шунингдек, қўшиқнинг ғоявий йўналишини теранлаштириш ва чуқурлаштиришдан иборатдир. Ҳар қандай пейзаж замирида поэтик шаклга айланган эстетик кечинмалар мақолада аёнлашади.