ТАСАВВУФ ФАЛСАФАСИГА БИР НАЗАР
Keywords:
Ренессанс, маърифат, жоҳиллик, жаҳолат, тасаввуф, муроса, бағрикенглик, мазҳаб, тариқат, инсонпарварлик, мутасаввиф, ориф, зоҳидAbstract
Мазкур мақола маданиятимиз тарихида муҳим мавқеига эга бўлган, ахлоқий қадриятларимиз, муомала одобимиз, адабиёт, санъат, тарихимиз, муроса маданиятимиз илдизларига уйғунлашиб кетган тасаввуф сарчашмасига бир назар ҳисобланади. Ўрта асрларда тасаввуф Марказий Осиё халқлари ҳаётида ўзига хос ижтимоий –манавий ҳодиса сифатида ирфоний-фалсафий ғоялари билан ижтимоий онг, кишилар турмуш тарзи, тафаккурига сезиларли таъсир кўрсатди. Исломнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилиб “комил инсон” ни тарбиялаш йўлларини ишлаб чиқди. Тасаввуф мураккаб бир даврда ижтимоий келиб чиқиши, табақаси, тили ва миллатидан қатъий назар Мовароуннаҳр ва Хуросон ўлкаларидаги халқларни бирлаштирди. Ўзида инсонпарварлик, маърифатпарварлик, якдиллик, ахлоқий поклик, беозорлик, бағрикенглик, ҳалол меҳнат қилиш каби юксак ғоялари билан оддий фуқаро кулбасидан подшоҳлар саройларига қадар кириб борди. Жамият аъзоларини илм-маърифатли қилиш, ўзаро ҳамжиҳатликда яшаш, меҳр-мурувватли бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш, касб-корга эга бўлишга даъват қилди. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойилларини асослади.